Келажак сари!

РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ


Корхонанинг материалга талаби ва таннархнинг тушиши катта иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга, чунки бу: ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли пасайтириш, корхона тасарруфида қолувчи фойдани кўпайтириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш имконини беради.

Таннарни пасайтиришга қаратилган асосий тадбирлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

idea-to-success

  1. Хом-ашё ва материал харажатларини меъёрлашририш ва қисқартириш.
  2. Корхонани техник модернизация қилиш.
  3. Таъмир ва бошқа турдаги ишлар нархини пасайтириш.
  4. Хом-ашё, материаллар ва қўшимча маҳсулотлар хариди жараёнларини оптималлаштириш ҳамда товар ва материал қимматликларни сотиб олиш марказлаштирилган тизимидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш тизимига ўтиш орқали кирувчи маҳсулотларнинг нархини пасайтириш.
  5. Етказиб бериш ва транспорт механизмини тўлиқ бўшатишнинг оптимал маршрутларни ишлаб чиқиш орқали юкни ташиш харажатларини қисқартириш.

«Maxsuselekrtarmoqqurilish» АЖ нинг маркетинг стратегияси


Рақобатбардош устунлик яратиш мақсадида «Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ маҳсулотларни дифференциация қилишда таннархни пасайтиришнинг жамланма стратегиясини қўллайди. Маҳсулотни бозорда жойлашнинг ушбу стратегиясининг мазмуни бўлиб нисбатан паст таннарх билан бирга хизмат истеъмолчиларига дифференцияланган хусусиятли хизматларни таклиф этиш ҳисобланади.  Бу ўз навбатида «Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ га қўшимча нархни икки манбадан олиш имконини беради:

Social engineering concept

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ фаолият олиб борувчи хизматлар бозорида бундай алоҳида ажралиб турувчи хусусиятлардан бири сифатида (дифференциация элементи) хизматлар имиджи келтирилади.

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ бизнесининг ўсиши ва кўрсатиб борилувчи хизматларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида машина ва ускуналар паркини модернизация қилиш ва янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмол бозори


О «Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ нинг асосий буюртмачиси ва истеъмолчиси бўлиб «Узбекэнерго» Акциядорлик жамияти таркибига кирувчи, катта кучланишдаги электрэнергиясини етказиб берувчи корҳона «Узэлектросеть» УК ҳисобланади.

konkurenciya

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ бошқа буюртмачи ва истеъмолчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

«Узавтойул» АЖ — янги йўл қурилиши ёки таъмирланишида электрўтказиш линияларини кўчириш;

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги — насос станциялари учун подстанцияларни кўтариш;

«Узбекистон темир йуллари» АЖ — тортувчи подстанцияларга электрўтказиш линияларини қуриш, янги темирйўл қўрилиши ёки реконструкция ва таъмир даврида линияларни кўчириш.

This is a unique website which will require a more modern browser to work! Please upgrade today!