Жамият ҳақида

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» акциядорлик жамияти бу:liniya

> Ўзбекистондаги кириб бориш қийин бўлган ва юқори тоғ ҳудудларида электрўтказиш линияларини ўтказиш бўйича ягона корхона.

> электрўтказиш линияларини ўрнатишда портлатиш ишларини олиб борувчи Ўзбекистондаги ягона корхона.

> кириб бориши қийин бўлган ва тоғ ҳудудларида ҳаводан электрўтказиш линияларини ўтказишда замонавий, импорт қилинган, юқори самарадор бурғуловчи ускуналарга эга бўлган Ўрта Осиёдаги ягона корхонадир.

> адир ҳудудларида ҳаво электрўтказиш линияларини ўрнатувчи Ўзбекистондаги 4 корхоналардан бири.

> электр кучланиши 220-500 Кв бўлган ҳаво электрўтказиш линияларини қуришга ихтисослашган Ўзбекистондаги 2 («Elektrtarmoqqurilish» АЖ ва «Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ) корхонадан биридир.


БИЗНИНГ КОМПАНИЯ МАҚСАДИ ВА МИССИЯСИ


Бизнинг МАҚСАД

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ ривожланишининг асосий мақсади, бошқа ҳар қандай бозор шароитида фаолият кўрсатувчи компанияда бўлганидек, юқори даражали ва замонавий Компания мавқесига етишишдан ташқари қуйидагилар хисобланади:

Акциядорларнинг барқарор рентабеллик ва юқори фойда даражасини таъминлаш.

Истеъмолчи ва буюртмачиларга доимо юқори сифатли маҳсулот ва хизматларни таклиф этиш.

Ишлаб чиқариш, маркентинг, кадрлар ва молияни бошқаришда узлуксий инноватив ечимларни амалга ошириш.

Бозорда, ҳамкорлар, инвесторлар ва жамият ўртасида ижобий имиджни яратиш.

Ўзбекистоннинг маҳаллий бозорида мустаҳкам ўринни эгаллаш.

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ нинг акциядорлар, кредиторлар ва жамият олдида очиқлик тамойили асосида корпоратив бошқарув тамойилларини йўлга қўйиш.

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ нинг муваффақияти унинг корхонани самарали бошқариш тизимини яратиш ва тадбиқ этиш қобилиятига боғлиқ.  «Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ нинг бошқарувдаги асосий устуни бўлиб унинг Кузатув Кенгашидаги фаол меҳнати ҳисобланади. Шунга мувофиқ, унинг бирламчи вазифаси бўлиб корпоратив бошқарув тизими, бевосита унинг Кузатув Кенгаши билан ҳамкорлигини мукаммаллаштириш ҳисобланади.


Асосий вазифалари:

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ да замонавий бизнес бошқаруви тизимини тадбиқ этиш, хусусан фаолиятини стратегик режалаштириш тизимини йўлга қўйиш.

Бизнеснинг ички гуруҳлари ёрқин ажратилган ташкилий тузилмасини ташкил этиш, булар:

а) ишлаб чиқариш,

б) таъминлаш,

в) молия ва бухгалтерия,

г) сотув.

Молиявий ва операцион фаолиятни баҳолаш ва бошқарув самарадорлигини максимал даражада ошириш учун бизнеснинг ички гуруҳларини мувофиқ тарзда ташкил этиш.

Янги иш ўринларини ташкил этиш.

«Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ нинг ички ва ташқи боғлиқ бозорлардаги рақобатбардошлилигини узлуксиз ошириб бориш.

Ушбу дастур бу хизматлар бозоридаги ўзгаришларга оддий акс таъсир кўрсатиш ўрнига шиддатли тадбирлар тамойилига асосланган бўлиб бозор улушини изчил эгаллаш ва корпоратив ривофланишни пухта режалаштиришни назарда тутади.  «Maxsuselektrtarmoqqurilish» АЖ учун корхонанинг асосий ихтисослиги бўйича ўтказиладиган барча мусобақа (тендерлар) да иштирок этиши шарт деб белгиланган.


Бизнинг миссия

Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётан ёки олиб борилиши лозим бўлган барча объектлар Республикамиз учун катта аҳамиятга эга. Улар Ўзбекистон Республикасининг энерготизимининг яхшиланишига хизмат қилади.


Корхона қуйидаги функционал бўлимларни ўз ичига олади:

На русском >>>

This is a unique website which will require a more modern browser to work! Please upgrade today!