Карьера, бизда!

«MAXSUSELEKTRTARMOQQURILISH» АЖнинг ходимлар салоҳиятини ривожлантиришни белгиланган стратегик вазифаларни амалга оширишнинг асосий шарти сифатида кўради. Ходимлар меҳнатининг унумдорлигини ошириш, янги йўналиш ва технологияларни оммавий тарзда жорийқилиш, ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда мутахассислар ваколатини кенгайтириш ходимларни бошқариш тизимининг олдига янгимақсад биланбир қаторда бошқа долзарбвазифалар қўйилишини тақозо этади.

Кадрлар сиёсатининг асосий мақсади раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун ходимлар заҳираси билан олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштиришдан иборат бўлиб, Ташкилотнинг стратегик ривожлантириш вазифаларини амалга оширишга қодир бўлган малакали мутахассис жамоасини яратишдир.

Ташкилот кадрлар сиёсатиниамалга оширишида рағбатлантиришнинг янги усулларини таклиф этиш билан бирга ходимларнинг касбий маҳорати, ишбилармонлиги ва шахсий фазилатларига алоҳида эътибор қаратади, ходимларнинг ишга нисбатан новаторлик ва замонавий ёндошувига хайрихоҳ бўлади, анъанавий қадриятларга таянган ҳолда замонавий корпоратив маданиятни қўллаб қувватлайди.

Кадрлар сиёсати халқаро стандартларга жавоб берадиган корпоратив бошқарувнинг шаффоф ва тушунарли тизимига эга бўлиш билан бирга, кадрлар салоҳиятининг янада кенгроқ очилиши учун имконият яратади, бу эса Жамиятнинг асосий афзалликларидан биридир.

This is a unique website which will require a more modern browser to work! Please upgrade today!